14 Август 2024
522
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматовнинг падари бузруквори Сайфиддин ота Ирматов 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси R.Irmatov ва унинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. Ўтганларнинг руҳи шод бўлсин.