Ру En O'z
22 Июнь 2021 1883

Оғир атлетикачиларимиз сўнгги йиғинга киришишди

Хабар берганимиздек, куни кеча оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик доирасида сўнгги ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетган эди. Терма жамоамиз мўлжалланган Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрига етиб борди.

Йиғинга 8 нафар спортчи, 2 мураббий ва 1 массажчи жалб қилинган. Машғулотлар мураббийлар штабининг режаси асосида олиб борилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, бу йиғиндан сўнг жамоамиз 20 июль куни Украинадан тўғри Японияга йўл олишади. Шу боис кунига 2 маҳал олиб борилаётган мазкур машғулотларнинг аҳамияти катта.

Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этмайдиган вакилларимизнинг йиғини 29 июль кунига қадар давом этади. Маълумот учун, бўлажак Олимпиадада Акбар Жўраев, Адҳамжон Эргашев, Муаттар Набиева ҳамда Кумушхон Файзуллаева юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Text to speech