21 Июнь 2021
1864
Дзюдочиларимиз Европа йиғинига йўл олишди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио Олимпиадасига қадар хориж ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади. Бугун спортчиларимиз ушбу йиғинларнинг биринчисини ўтказиш учун Туркияга йўл олишди.
Эркаклар ва аёллар терма жамоалари 21-30 июнь кунлари мос равишда Туркиянинг Анталия шаҳри ҳамда Словакияда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашишади. Ҳисоб бўйича иккинчи йиғин 1-7 июль кунлари Хорватияда ўтказилади ва унда ҳар икки терма жамоамиз ҳам биргаликда машғулотларга киришади. Олимпиадага сўнгги тайёргарлик эса 11-19 июль саналарида бевосита Япониянинг Майдзуру шаҳрида ўтказилади.