Ру En O'z
8 Июль 2024 1034

Париж-2024 лицензиатлари: Учинчи Олимпиадасига ҳозирлик кўраётган Гулноза Матниязова

Дзюдочи қизларимиз орасида Гулноза Матниязова ўзининг характери ва охиригача курашиш ҳислати билан алоҳида ажралиб туради. Қолаверса, йиллар давомида тўпланган тажриба унга бўлажак Олимпиадада катта ёрдам беришига ишонамиз.

Матниязова Гулноза Жумабой қизи 1994 йил 10 август куни Хоразм вилояти Хазорасп туманида туғилган. 2010 йилдан халқаро турнирларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мураббийи Сардор Ниязметов. Айни пайтгача Гран-при турнирларида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, қитъа чемпионатларида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, “Катта дубулға” турнирларида 4 та бронза, Осиё ўйинларида 1 та кумуш ва 2 та бронза, жаҳон чемпионатларида 1 та бронза медалларини қўлга киритган. Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Кўрсатган натижалари эвазига “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Матниязова Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтингига кўра -70 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech