Ру En O'z
19 Июнь 2021 4081

МОҚ раиси ўринбосари Азизжон Камиловни табриклаймиз!

Бугун Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Азизжон Якубжанович Камилов 1984 йил 19 июнь куни туғилган. Ҳозирда МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг раиси лавозимларида фаолият олиб бормоқда.

Азизжон Якубжанович мамлакат дзюдо федерацияси бошқарувида катта ислоҳотларни амалга ошира олди. 2019 йил дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг “Ҳумо арена” муз саройида ўтиши, Ўзбекистон ўз тарихида илк бор 2022 йилги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши, терма жамоамиз бошқарувида жаҳон дзюдосининг афсонавий вакили, Афина- 2004 Олимпия ўйинлари чемпиони Илиас Илиадис каби мураббийнинг иш бошлаши, бунга жавобан дзюдочиларимизнинг жаҳон ареналаридаги улкан ғалабаларида ушбу инсоннинг хизматлари катта. Қайд этиш жоиз, Азизжон Камилов раҳбарлигида илк бор мамлакатимиз “Катта дубулға” турнирини қабул қилди, Олимпия ўйинларига қўлга киритилган йўлланмаларимиз сони бўйича рекордни янгиладик.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Азизжон Камиловни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech