Ру En O'z
17 Июнь 2021 1926

"Улар Токиода мамлакат шарафини ҳимоя қиладилар": Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакили Райхон Қодирова

"Улар Токиода мамлакатнинг шарафини ҳимоя қиладилар" МОҚ матбуот хизмати лойиҳаси аллақачон спорт мухлислари орасида машҳур бўлди. Бугун бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакили Райҳон Қодирова ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирамиз.

Қодирова Райхон Юсуповна 1993 йил 10 ноябрда Қашқадарё вилоятида туғилган. Мураббийлар-Камолиддин Муталов ва Дилмурод Ҳасанов.

2015 йилдан бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакили. Кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори. Осиё ва жаҳон чемпионатларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Тўрт карра Ўзбекистон чемпиони ўз вазн тоифасида.

МОҚ махсус комиссияси томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, Токио Олимпиадасига лицензия олди.

Text to speech