Ру En O'z
17 Июнь 2021 1952

Бекмурод Олтибоевни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Бекмурод Олтибоев ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.

Бекмурод Олтибоев 1996 йил 17 июнда Сурхондарё вилоятида туғилган. Гран-При сериясидаги +100 килограмм вазн тоифасидаги турнирлар ғолиби. 2018 йилги Осиё ўйинларида Индонезияда бронза медалини қўлга киритди. Шу йилнинг жаҳон чемпионатида Олтибоев ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди. Ҳозирги вақтда Tokio-2020 (+ 100 килограмм) Олимпия рейтингига йўлланма зонасида.

Миллий Олимпия қўмитаси Бекмурод Олтибоевни туғилган куни билан табриклайди, унга сиҳат - саломатлик ва муваффақиятлар тилайди.

Text to speech