Ру En O'z
30 Апрель 2024 308

Ёш хоккейчиларимиз чемпионликни муносиб ҳимоя қилишди

23 апрель куни мамлакатимизда старт олган хоккей бўйича Осиё-Океания чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, 10 та жамоа қатнашган чемпионатнинг амалдаги ғолиби сифатида иштирок этган Ўзбекистон U18 терма жамоаси қаторасига иккинчи бор бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ҳамюртларимиз финал баҳсида таиландлик тенгқурларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга эришишди. Учинчи ўрин эса Мўғулистон жамоасига насиб этди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ёш хоккейчиларимизнинг қўлга киритган навбатдаги ғалабаси билан муборакбод этиб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам мана шундай зафарлар тилаб қолади.

Text to speech