Ру En O'z
23 Апрель 2024 138

Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда бронза медалига сазовор бўлишди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Гонконг мезбонлик қилган Осиё чемпионатидаги иштирокини якунлади. Бугунги аралаш жамоавий йўналишда кечган беллашувларда ҳамюртларимиз бронза медалларига сазовор бўлишди.

Туркманистон жамоасини чорак финалда мағлуб қилган дзюдочиларимиз ярим финалда Мўғулистонга имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун кечган курашда эса Жанубий Корея термаси 4:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар спортчиларимиз яккалик дастурида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришган эди. Шу тариқа, жамоамиз мусобақани умумий 7 та медаль билан якунлади.

Text to speech