Ру En O'z
12 Июнь 2021 2204

Ҳамюртларимиз профессионал бокс кечасида ўз ғалабаларини тантана қилишди

Пойтахтимизда яна бир профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Марказий жангда Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Женгога қарши рингга кўтарилиб, биринчи раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Шунингдек, ушбу кечада Улуғбек Ҳақбердиев, Жамшидбек Нажмиддинов, Ботиржон Зокиров ва Асрорбек Раҳимов рейтинг жангларини муваффақиятли ўтказишди.

Шоҳжаҳон Эргашев – Салиму Женго (Танзания) (63,5 кг)
Сергей Воробьев (Россия ) – Александр Журавский (Қозоғистон) (69,8 кг)
Улуғбек Ҳақбердиев – Дмитрий Атрохов (Беларусь) (72,5 кг)
Жамшидбек Нажмиддинов – Мераб Туркадзе (Грузия) (66,6 кг)
Ботиржон Зокиров – Александр Салтиков (Россия) (61,2 кг)
Асрорбек Раҳимов – Исмоилжон Холиқов (63,5 кг)

Жанг якунида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Шоҳжаҳон Эргашевни қўлга киритилган галдаги ғалаба билан табриклаб, унинг келгуси фаолиятида омад тилаб ўтди.

Text to speech