Ру En O'z
22 Апрель 2024 206

Ёш қиличбозларимиз жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаларини кўрсатишди

12-21 апрель кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қилган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш жоиз, бу янги даврни бошлаган ўзбек қиличбозларининг жаҳон чемпионатларида қайд этган энг яхши натижаси бўлди. Энди асоси ёшлар жамоасидан иборат спортчиларимиз 27-28 апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида ўтадиган Париж-2024 литсензион турнирида иштирок этишади. Жаҳон чемпионати қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

 Олтин медаль:
Сардор Абдукаримбеков (сабля, ўсмилар)

 Кумуш медаль:
Алпамис Уракбаев (сабля, ўсмирлар)

 Бронза медаль:
Фернанда Эррера (сабля, ёшлар)
Наргиза Жаксибаева (сабля, ўсмирлар)

Text to speech