Ру En O'z
20 Апрель 2024 186

Байдарка ва каноэчиларимиз кунни муваффақиятли ўтказишди

Байдарка ва каноэчиларимиз Япония мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатининг бугунги кунини муваффақиятли якунлашди. Боиси атлетларимиз Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма қатори мусобақадаги дастлабки олтин медалга сазовор бўлишди.

Байдаркачиларимиз Шаҳризода Мавлонова ҳамда Озоджон Амриддинов жуфтлиги микст дастурида 500 метрга кечган пойгада марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишди. Шунингдек, айни шу йўналишдаги каноэчилар баҳсида Хонзода Эркинова ҳамда Владлен Денисов тандеми кумуш медаль соҳибига айланди. Эслатиб ўтамиз, куннинг дастлабки пойгаларидан бирида Екатерина Шубина яккалик йўналишида кумуш медаль ва Олимпиада лицензиясини қўлга киритган эди. Батафсил:

 Олтин медаль:
К2 (байдарка) микст 500 метр: Шаҳризода Мавлонова / Озоджон Амриддинов

 Кумуш медаль:
К1 500 метр: Екатерина Шубина
С2 (каноэ) микст 500 метр: Хонзода Эркин

Text to speech