Ру En O'z
20 Апрель 2024 186

Япониядан ажойиб янгилик: Екатерина Шубина – Париж-2024 лицензиати!

Тонгни хушхабар билан қарши оламиз. Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Шубина Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқди. Ҳамюртимиз Японияда ўтаётган литсензион Осиё чемпионатида 500 метр масофага кечган яккалик дастурида кумуш медаль билан бирга Олимпиада йўлланмасини ҳам нақд қилди. Шу билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадаси учун қўлга киритган лицензиялари сони 29 тага етди.

Text to speech