Ру En O'z
19 Апрель 2024 99

Нуржан Туякбаев Жаҳон кубогининг финал босқичида муносиб қатнашди

Саудия Арабистонида от спортининг конкур йўналиши бўйича FEI Jumping World Cup Riyadh 2024 турнири бўлиб ўтмоқда. Олимпиада ва жаҳон чемпионлари иштирок этаётган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли 35 нафар моҳир чавандози ўз тулпорлари билан қатнашяпти.

Аҳамиятлиси, улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев ҳам бор. 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича ўтаётган баҳсларнинг иштирокчилари орасида Маркус Энинг (Германия) ва Хенрик фон Эккерманн (Швеция) каби Олимпия ўйинларининг чемпионларини учратиш мумкин. Шундай экан, бундай турнирда стартга чиқиш ҳар қандай чавандознинг орзуси ҳисобланади. Унда ҳамюртимиз Нуржан Туякбаев “Quintis HB" лақабли тулпори билан муносиб иштирок этди.

Text to speech