Ру En O'z
19 Апрель 2024 158

Бекзод Абдураҳмонов ҳам ўз номини Олимпиада қатнашчилари орасига қўшиб қўйди

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов яна бир Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз Қирғизистонда ўтаётган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали Париж-2024 Олимпиадасининг қатнашчилари орасидан жой олди. Бу билан Абдураҳмонов фаолиятида учинчи бор 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма олмоқда.

Text to speech