Ру En O'z
11 Июнь 2021 2635

Токио-2020 лицензиясини қўлга киритган гимнастикачиларимиз шоҳсупада

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Хабар берганимиздек, унда гуруҳ машқи йўналишида иштирок этган терма жамоамиз қитъа биринчилигини қўлга киритиш баробарида Токио-2020 йўлланмасига ҳам сазовор бўлди.

Гуруҳ машқи дастурида ўтган беллашувларнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари иштирок этишди. Мутасаддилар гимнастикачи қизларимизга олтин медалларни тақдим қилишар экан, уларнинг қўлга киритган ғалабалари билан самимий муборакбод этиб, Токио-2020 Олимпиадасида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаб қолишди.

Эслатиб ўтамиз, мураббий Екатерина Пирожкова қўл остидаги қизларимиз Нилуфар Шомуродова, Ксения Александрова, Динара Равшанбекова, Севара Сафоева ва Камола Эрназарова гуруҳ машқи дастурида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишган. Шунингдек, кўпкураш дастурида Тахмина Икромова кумуш, Екатерина Фетисова бронза медали соҳиби бўлди.

Text to speech