Ру En O'z
9 Апрель 2024 182

Конкур бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди

Тошкентдаги “Universal Horses Stable” мажмуаси от спортининг конкур йўналиши бўйича шахсий-жамоавий йўналишда Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. 6-8 апрель кунлари ўтган мусобақада юртимизнинг сара чавандозлари ғолиблик йўлида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Қизиқарли баҳсларнинг биринчи кунида Аъзам Толиббоев «А» (130 см тўсиқ баландлиги), Алишер Эркинов «D» (120 см), Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев «В» (120-115 см); иккинчи кун Дилшод Шокиров «А» (140 см), Хуршиджон Алимжонов «D» (130 см), Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев «В» (120-125 см); якуний кунда эса Дилшод Шокиров «А» (150 см), Алишер Эркинов «D» (140 см), Ашрафхон Ниғматов «В» (125-130 см) тоифаларида олтин медалларни қўлга киритишди. Жамоавий баҳсларда Тошкент шаҳри вакиллари энг кўп очко тўплашга муваффақ бўлдилар. Шунингдек, кучли учликдан Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг чавандозлари жой олишди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилий қўмита томонидан тақдирланди.

Text to speech