Ру En O'z
6 Апрель 2024 305

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига шай

20-22 апрель кунлари Гонконгда дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси унда иштирок этувчи терма жамоа таркибини маълум қилди. Унга кўра, қитъа биринчилигида жами 17 нафар (9 нафар эркак ва 8 нафар аёл) атлетимиз қатнашади. Ҳозирда жамоа Анталья шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида бўлажак мусобақага тайёрланмоқда. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Нурбек Муртазоев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова

Text to speech