Ру En O'z
5 Апрель 2024 294

Қиличбозларимиз катта таркибда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади

12-21 апрель кунлари Саудия Арабистонида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркиб билан қатнашади.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси маълум қилган таркибда Фернанда Эррера, Гулистан Пердибаева, Дилназ Мурзатаева каби Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини учратиш мумкин. Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақа якунига кўра мураббийлар штаби 27-28 апрель кунлари БААда ўтадиган Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этадиган қиличбозларимиз номини маълум қилади. Дунё биринчилига йўл оладиган таркибга жами 28 нафар спортчи киритилган.

Text to speech