Ру En O'z
29 Март 2024 272

Оғир атлетикачиларимиз сўнгги лицензион турнирда иштирок этишади

31 март – 11 апрель кунлари Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Бу мазкур спорт турида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини қўлга киритиш мумкин бўлган энг сўнгги турнир ҳисобланади.

Эртага ушбу мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи қисми Таиландга йўл олади. Мамлакат оғир атлетика федерацияси унда қатнашадиган терма жамоа таркибини маълум қилди. Унга кўра, қуйидаги спортчиларимиз Жаҳон кубогига жалб этилган:

Эркаклар:
-73 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарвар Зафаржонов
-109 кг: Акбар Жўраев
-109 кг: Шарофиддин Амриддинов

Аёллар:
-49 кг: Жамила Панфилова
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-81 кг: Ригина Адашбаева
-87 кг: Нигора Сувонова
+87 кг: Турсуной Жабборова

Text to speech