Ру En O'z
28 Март 2024 292

Боксчиларимиз “Great silk way” турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди

Озарбайжонда бокс бўйича “Great silk way” халқаро турнири якунланди. 24-29 март кунлари ўтган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза, жами 16 та медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

 Олтин медаль:
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
+92 кг: Баҳодир Жалолов

 Кумуш медаль:
-57 кг: Худойназар Файзов
-63,5 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
-71 кг: Бекзод Ҳамидов
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Раҳматилла Бойматов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

 Бронза медаль:
-54 кг: Шаҳина Неъматова
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-60 кг: Саят Илясов
-60 кг: Бахтиёр Асадов
-67 кг: Шавкатжон Болтаев

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат бокс федерацияси, терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штабини навбатдаги турнирда эришилган муваффақият билан самимий қутлайди.

Text to speech