Ру En O'z
23 Март 2024 192

Узоқ танаффусдан кейин Шарофиддин Болтабоев шоҳсупага қайтди!

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев катта танаффусдан кейин яна шоҳсупага кўтарилмоқда. -81 кг вазн тоифасида курашаётган полвонимиз Грузияда ўтаётган “Катта дубулға” турнирининг финалида нейтрал мақомда курашган Тимур Арбузовга имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш жоиз, Болтабоев сўнгги бор 3 йил муқаддам халқаро майдонда финал босқичида курашган эди. Ушбу муваффақият ҳамюртимизга жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси учун 700 очко тақдим этди.

Text to speech