Ру En O'z
16 Март 2024 291

Спорт фахрийси Раҳмонберди Аҳмедов 80 ёшда

Бугун ўзбек спорти ривожи йўлида узоқ йиллар хизмат қилган Раҳмонберди Аҳмедов юбилей 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Баҳодир Махситов бошчилигидаги спорт фахрийлари унинг хонадонига ташриф буюриб, спортимиз фидойисини муборак ёши билан табриклашди ва у кишининг кўрсатган узоқ йиллик хизматларини алоҳида эътироф этишди.

Маълумот учун, Раҳмонберди Аҳмедов 1944 йил 16 март куни дунёга келган. Болалигидан эркин курашга меҳр қўйган қаҳрамонимиз спортчилик фаолиятидан кейин узоқ йиллар тренерлик қилган. Кейинчалик Ўзбекистон ва ҳатто Собиқ Иттифоқ терма жамоаларида бош мураббий бўлди. Шунингдек, 1994-2006 йиллар Республика олий спорт маҳорати мактаби директори, 2014-2015 йиллар Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси лавозимида самарали меҳнат қилди. Кўрсатган хизматлари учун “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳам Раҳмонберди Аҳмедовни қутлуғ ёши билан муборакбод этиб, унга узоқ умр ва мустаҳкам саломатлик тилайди.

Text to speech