Ру En O'z
16 Март 2024 278

Академик эшкак эшувчиларимиз Болгария йиғинида

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Болгарияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Пловдив шаҳрида ташкил этилаётган машғулотларга 13 нафар спортчи жалб қилинган.

Йиғин апрель ойида Кореяда ўтадиган қитъавий, шунингдек, май ойида Швейцария мезбонлик қиладиган жаҳон лицензион турнирлари олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини бажариб беради. Машғулотлар литвалик Миколас Масилионис ва 3 нафар маҳаллий мураббийлар назоратида олиб бориляпти.

Text to speech