Ру En O'z
15 Март 2024 257

Трамполин спортида аҳамиятли натижа

13-14 март кунлари Нидерландиянинг Алкмар шаҳрида трамполин бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Мусобақада ҳамюртимиз Миршоҳид Ҳасанбоев кумуш медалга эгалик қилди. Ҳасанбоевнинг финал дастуридаги чиқиши 57.095 балл билан баҳоланди. Қайд этиш жоиз, бу мазкур спорт турида Жаҳон кубокларида йигитларимиз томонидан қўлга киритилган дастлабки медаль бўлди. Бунгача юртдошларимиздан Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Екатерина Хилько ҳамда Анна Савкина Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилишган эди.

Text to speech