Ру En O'z
15 Март 2024 402

Бизда навбатдаги йўлланма!

Таэквондочиларимиз Хитойда ўтаётган лицензион турнирда иккинчи йўлланмага эга бўлишди. Унга -80 кг вазн тоифасида қатнашган Жасурбек Жайсунов муаллифлик қилди. Спортчимиз ҳал қилувчи жангда ироқлик Саиф Тоҳирни мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан мамлакат таэквондо WT ассоциацияси, спортчи ва мураббийларимизни самимий қутлайди.

Text to speech