Ру En O'z
15 Март 2024 215

Жайсунов ва Собиржонова Париж-2024 йўлланмалари учун жанг қилишади

Бугун Хитойнинг Тайань шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё минтақаси учун Париж-2024 лицензион турнири старт олади. Аҳамиятлиси, унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси биринчи кун доирасида даянга чиқади. Ҳамюртларимиз Жасур Жайсунов ва Озода Собиржонова мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:

-80 кг: Жасур Жайсунов – Ва Митхона (Камбоджа) / Ваэл Ал Фарраж (Қочоқ спортчилар жамоаси)

-67 кг: Озода Собиржонова – Тхи Бач (Вьетнам) / Моҳру Ҳалимова (Тожикистон)

Text to speech