Ру En O'z
8 Июнь 2021 1534

Ҳикматиллоҳ Тўраев жаҳон чемпионатининг медали учун татамига чиқди

Венгрияда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун дастури якунланмоқда. Ҳамюртимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев -73 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳс олиб борди.

Хабар берганимиздек, ҳамюртимиз кечки дастурда туркиялик Билол Чилоглуга қарши бронза медали учун баҳс олиб борди. Муросасиз кечган беллашувда туркиялик дзюдочи вазари баҳоси эвазига устун келди.

Шу тариқа, юртдошимиз ўз ҳисобига Токио-2020 Олимпиадаси рейтинги учун 720 очкони ҳам қўшиб қўймоқда.

Text to speech