Ру En O'z
8 Июнь 2021 1713

“Олимпик” беш карра Ўзбекистон чемпиони устидан ишончли ғалабага эришди

Бугун “Олимпик” футбол клуби Про-лиганинг 10-тури доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсда жамоамиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи тайм тенг курашлар остида кечди ва жамоалар нурсиз дуранг билан танаффусга йўл олишди. Иккинчи таймда Тимур Кападзе шогирдлари ажойиб ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлишди. “Олимпик” сафида голларга Абдурауф Бўриев, Муҳаммадали Ғиёсов ва Алишер Одилов муаллифлик қилишди.

Про-лига, 10-тур
“Олимпик” – “Нефтчи” 3:0
Голлар: Абдурауф Бўриев 47`, Муҳаммадали Ғиёсов 60`, Алишер Одилов 64`

Ушбу ғалабадан сўнг жамоамиз очколари сонини 17 тага етказиб олди ва “Бухоро” билан 3-ўринни бўлишиб турибди.

Text to speech