Ру En O'z
29 Февраль 2024 161

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан 2023 йил амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот

Миллий Олимпия қўмитаси томонидан спортчиларни Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-5281-сонли қарорига мувофиқ, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, спорт федерация (уюшма)лари, вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳар бир Олимпия спорт турлари бўйича спортчиларни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш стратегияси ишлаб чиқилди.

Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун 409 нафар спортчилар контингенти (108 нафар асосий таркиб ва 301 нафар спарринг шериклар) танлаб олинди, 103 нафар тренерлар штаби ва 53 нафар тиббиёт штаби аъзолари жалб қилинди.

Хорижий тажрибадан фойдаланиш ва тажриба алмашиш учун 21 та спорт тури бўйича 16 та давлатдан 38 нафар малакали тренер-мутахассислар таклиф этилди.

34 та Олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари 208 та маҳаллий ва 98 та халқаро ўқув-машғулот йиғинларида иштироки таъминланди.

Миллий терма жамоа аъзолари 57 та халқаро турнир ва мусобақаларда, шу жумладан, 17 та Жаҳон ва 33 та Осиё чемпионатларида, 7 та Гран при ва “Катта дубулға” туркумидаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, жами 289 та медаллар (76 та олтин, 100 та кумуш ва 103 та бронза) қўлга киритилди:

Жаҳон чемпионати ва кубокларида 53 та (20 та олтин, 13 та кумуш ва 20 та бронза);

Осиё чемпионати ва кубокларида 223 та (50 та олтин, 84 та кумуш ва 89 та бронза);

Халқаро турнирларда 13 та (6 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза) медаллари қўлга киритилди.

Жумладан:

4-14 август кунлари Беларусь Республикасида II МДҲ давлатлари спорт ўйинлари бўлиб ўтди ва унда 22 та мамлакатнинг спорт жамоалари иштирок этди.

Бунда, Ўзбекистон делегацияси 17 та олимпия ва 5 та ноолимпия спорт тури бўйича жами 326 нафар (183 нафар эркак, 143 нафар аёл) спортчилар билан мусобақани умумжамоа ҳисобида 3-ўринда (28 та олтин, 25 та кумуш, 53 та бронза) якунлади.

Хусусан, 1-ўрин Россия, 2-ўрин Беларусь, 3-ўрин Ўзбекистон,
4-ўрин Озарбайжон, 5-ўрин Қозоғистон.

23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Ханчжоу (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси жами 559 нафар шундан 371 нафар спортчилар, 31 нафар делегация ишчи гуруҳлари, 95 нафар тренерлар, 28 нафар тиббиёт ходимлари, 29 нафар жамоа раҳбарлари, 5 нафар ҳакамлар билан иштирок этишди.

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида атлетларимиз томонидан 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза жами 71 та медаль қўлга киритилиб, 45 мамлакатлар орасида 5- ўринни эгаллади.

Бу Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинлари тарихида медаллар сифати ва сони бўйича энг яхши натижаси бўлди.

  1. 10 га яқин нуфузли халқаро спорт тадбирлари юқори савияда ўтказилди. Жумладан,

3-5 март кунлари Тошкент шаҳрида Дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилиб, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан 49 та давлат спортчилари иичида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади;

14-16 апрель кунлари бадиий гимнастика бўйича Тошкент мезбонлик қилган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди;

26-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 18 ва 23 ёшли спортчилар тоифаларида Осиё чемпионати ўтказилиб, 26 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади;

1-14 май кунлари Тошкентда илк бор ўтказилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди;

1-7 август кунлари Тошкентда Осиё Олимпия кенгаши ҳамда Халқаро муз устида хоккей федерацияси билан ҳамкорликда осиёлик ёш хоккейчилар учун халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилди.

Шунингдек, 25 июнь куни Республиканинг 16 та шаҳрида (Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганч, Нукус, Тошкент) “Ёшлар куни”га бағишланган “Янги нафас”, “Ватан қалқони” халқаро оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро Олимпия кунига бағишланган “Olympic day” оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларидан келиб чиқиб, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Тиббиёт маркази раҳбар ва масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳлар ҳудудларига ташриф буюриб, спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва захира яратиш, мураббийларни тайёрлаш бўйича ишлар билан танишди.

Париж-2024 ўйинларига тайёргарлик жараёнлари бевосита спорт федерациялари ва ассоциацияларига, ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилаётган спорт базаларига чиққан ҳолда ўрганиб борилди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги билан биргаликда волейбол, йилқичилик ва от спорти, поло, замонавий бешкураш федерациялари раислари лавозимига янги номзодлар сайланди.
  2. Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун Давлат бюджетидан ажратилган жами 216,0 млрд.сўм маблағлардан:

спорт тадбирларини ташкил этиш ва иштирок этиш мақсадида Олимпия спорт турлари бўйича йирик мусобақаларга тайёргарлик кўраётган барча терма жамоалар учун (шу жумладан, Ханчжоу-2022 ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иштироки);

спорт инвентарлари ва анжомларини сотиб олиш учун;

илмий-методик ҳамда тиббий-биологик таъминот учун;

хорижий мутахассислар иш ҳақи ва бошқа харажатлари учун;

маъмурий устав харажатлари учун;

терма жамоаларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун;

спортчи ва тренерларга тўланадиган стипендия тўловлари учун мақсадли фойдаланилди.

  1. Йил давомида ХОҚ, ООК, Халқаро кураш ассоциацияси, Халқаро дзюдо федерацияси, Халқаро бокс ассоциацияси, Бутунжаҳон бокс Кенгаши, Электрон спорт халқаро федерацияси, халқаро футбол федерациялари ассоциацияси, Халқаро хоккей федерацияси, Осиё дзюдо федерацияси, Осиё футбол конфедерацияси, Осиё велоспорт конфедерацияси, Осиё енгил атлетика ассоциацияси, Осиё сузиш конфедерацияси, Осиё оғир атлетика федерацияси раҳбарияти ва вакиллари, Германия, Россия, Қатар, Грузия, Озарбайжон МОҚ Бош котиблари ва вакилларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди.
  2. Тиббиёт маркази томонидан спортчиларни даволаш бўйича ҳар бир спорт тури учун алоҳида клиник протоколлар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди, 235 нафар спортчи экспресс-лаборатория текширувидан (стрес лактат, кислород ва энергия истеъмоли ва ҳ.к.), 530 нафар спортчилар штаби чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, 50 нафар спортчилар билан даволаш ишлари олиб борилиб, жарроҳлик амалиётлар ўтказилди.
  3. Тайёргарлик жараёнларини кенг ёритиш ва спортни тарғиб қилиш йўналишида телевидение, радио ҳамда интернет-сайтлари вакиллари билан ҳамкорлик олиб борилди, olympic.uz веб-сайтида 2250 дан ортиқ хабарлар, мақолалар ва янгиликлар жойлаштирилди.

Атлетларимизнинг қўлга киритган ютуқлари, нуфузли мусобақаларга тайёргарлиги ҳақида 300 дан ортиқ видеоматериаллар тайёрланди, йирик спорт мусобақаларида делегация иштирокига оид 40 га яқин жонли эфирлар амалга оширилди, 40 дан ортиқ матбуот анжумани, брифинг, пресс-тур ва очиқ эшиклар куни ташкил қилинди.

  1. 92023 йил якунига қадар Париж-2024 Олимпия ўйинларига иштирок этиш ҳуқуқини (лицензия) қўлга киритган спортчилар сони 17нафарни ташкил қилган.

Жумладан,

1 нафар бадиий гимнастика (Тахмина Икромова - яккалик);

1 нафар эркин кураш (Жавраил Шапиев -86 кг);

2 нафар юнон-рум кураши (Арам Варданян -77 кг, Исломжон Бахромов -60 кг);

1 нафар замонавий бешкураш (Алисе Фахрутдинова - яккалик);

4 нафар бокс (Н.Ўктамова – 54 кг, Б.Жалолов +91 кг, Х.Дўсматов – 52 кг, А.Халаков – 57 кг);

4 нафар велоспорт (УCИ олимпия рейтинги орқали лицензия давлат учун ажратилган, шу сабабли спортчилар Ф.И.Ш федерациянинг тренерлар кенгаши томонидан аниқланади);

1 нафар камондан отиш (Абдусатторова Зиёдахон – яккалик);

1 нафар енгил атлетика (Давлатов Шохрух – 42 км, 195 метр),

2 нафар таэквондо WT (Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг).

 

Text to speech