Ру En O'z
7 Июнь 2021 1624

Муроджон Холмуродовнинг Альп этакларидаги машғулоти бошланди

Хабар берганимиздек, велоспортнинг шоссе йўналишида Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган ҳамюртимиз Муроджон Холмуродов Олимпиадага тайёргарлик кўриш учун Италиянинг Ливиньо шаҳрига жўнаб кетган эди. Спортчимиз манзилга етиб борди ва дастлабки машғулотларни олиб бормоқда.

Италиянинг Швейцария билан чегарадош қисмида, Альп тоғларида жойлашган ушбу ҳудудда велошоссе бўйича Италия терма жамоасининг тўлиқ таркиби, шунингдек, Австралия, Россия ва Швейцария каби терма жамоа вакиллари ҳам шуғулланишмоқда. Спортчимиз дастлабки машғулотларда режа бўйича 120-140 км масофани босиб ўтмоқда. Йиғин 8 июлга қадар давом этади. Эътиборингизга машғулотлардан олинган суратларни ҳавола қиламиз.

Text to speech