Ру En O'z
10 Январь 2024 516

Жаҳон чемпионатида қатнашадиган сузувчиларимиз аниқ

Ўзбекистон сузиш федерацияси 2-18 февраль кунлари Қатарда ўтадиган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, атлетларимиз сузиш, сувга сакраш ва синхрон сузиш йўналишларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Дохада ўтадиган баҳсларда қатнашадиган таркибимиз қуйидагича:

Сузиш: Элдор Усмонов, Илья Сибирцев
Сувга сакраш: Игорь Мялин, Вячеслав Качанов
Синхрон сузиш: Зиёда Тошхўжаева, Диана Онкес, Анна Ващенко

Text to speech