Ру En O'z
6 Декабрь 2023 357

Қиличбозларимиз халқаро мусобақаларда иштирок этишади

7-9 декабрь кунлари Франциянинг Орлеан шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича катталар ўртасида Гран-при турнири, 8-9 декабрь саналарида эса Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида рапира бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур мусобақаларда иштирок этади.

Саблячи йигитларимиздан Муса Аймуратов ҳамда Шерзод Мамутов, қизларимиздан Зайнаб Дайибекова Францияга йўл олди. Сербия турнирида эса Умида Ильясова юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақалар Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим этади.

Text to speech