4 Ноябрь 2023
959
Мурзатаева Жаҳон кубогида ғалаба қозонди
Айни кунларда дунёнинг турли мамлакатларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичидан ўрин олган мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Эл-Салвадор мамлакати шпага қуролида кечаётган беллашувларга мезбонлик қиляпти.
Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биринчи кунда 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. Қизлар ўртасида кечган беллашувларда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари совриндори Дилназ Мурзатаева барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Мурзатаевага ярим финалда 14:15 ҳисобида имкониятни бой берган бошқа бир ҳамюртимиз Бибимарям Сапарова эса бронза медали билан тақдирланди.