Ёш боксчиларимиз ОЧда 20 та медаль жамғаришди
Қозоғистонда бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз поёнига етди. Йигитлар ўртасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтиб, ҳамюртларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди.
Олтин медаль:
-54 кг: Самандар Олимов
-67 кг: Шавкатжон Болтаев
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
Кумуш медаль:
-60 кг: Саят Ильясов
+92 кг: Шаҳзод Полвонов
Бронза медаль:
-48 кг: Муҳаммадғиёс Собитхонов
Шу тариқа, ўсмирлар терма жамоамиз (йигитлар ва қизлар) мазкур қитъа биринчилигида 4 та олтин, 7 та кумуш ва 11 та бронза, ёшларимиз эса 8 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Осиё чемпионатида қўлга киритилган ушбу натижа билан ёш боксчиларимизни қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад ва зафарлар тилайди.