11 Октябрь 2023
800
Иккинчи кунда иккита бронза
Тайюань шаҳрида (Хитой) ўтаётган таэквондо WT бўйича Гран-при турнирининг иккинчи кун беллашувлари якунига етмоқда. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси бугун 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Ярим финалгача етиб келган Улуғбек Рашитов (-68 кг) ҳамда Жасур Жайсунов (-80 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди. Ҳар икки спортчимиз финал остонасида жанубий кореялик рақибларига имкониятни бой беришди.