Ру En O'z
28 Май 2021 1982

Фақат ўзбекистонлик боксчи йигитлар тўлиқ таркибда Осиё чемпионлиги учун курашни давом эттиришмоқда

БААнинг Дубай шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун ярим финал беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, бугун фақат эркаклар ўртасидаги жангларга гувоҳ бўламиз.

Эътиборлиси, мусобақада фақат Ўзбекистон эркаклар терма жамоасигина тўлиқ таркиб билан ярим финалга йўл олди. Бугун мусобақада иштирок этаётган 10 нафар боксчимизнинг барчаси финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Унуболд Орхонтангалаг (Мўғулистон)
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Азат Усеналиев (Қирғизистон)
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Жунмилардо Огайре (Филиппин)
-60 кг: Абдумалик Халаков – Тсенбатаар Эрденебат (Мўғулистон)
-64 кг: Элнур Абдураимов – Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Викас Кришан (Ҳиндистон)
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Эумир Марсиаль (Филиппин)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Шаббос Негматуллоев (Тожикистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – Санжит (Ҳиндистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Аланзи Абдулраҳман (Эрон)

Шу ўринда ярим финалга қайси жамоа нечта боксчи билан етиб келганига назар ташлаймиз:
Ўзбекистон – 10
Қозоғистон – 6
Ҳиндистон – 5
Мўғулистон – 5
Қирғизистон – 4
Эрон – 4
Филиппин – 3
Тожикистон – 2
Қувайт – 1

Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасида кечган ярим финал жанглари якунига кўра, олти нафар вакилимиз финал йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech