Ру En O'z
27 Май 2021 2203

Кумушхон Файзуллаева жаҳон чемпионатининг олтин ва кумуш медалларига эга чиқди

Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз Кумушхон Файзуллаева -71 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионлигининг 3 та медалига сазовор бўлди.

Спортчимиз даст кўтаришда дастлаб 103 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди. Бироқ силтаб кўтариш машқидаги муросасиз рақобатда америкалик рақибасига имкониятни бой берди ва ушбу машқ ҳамда икки кураш якуни бўйича кумуш медалларга эга чиқди.

Ёшлар ўртасида ЖЧ, Тошкент
Қизлар, -71 кг:
1. Оливиа Ривес (АҚШ) – 229 (102+127) кг
2. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 225 (103+122) кг
3. Евгения Гусева (Россия) – 222 (102+120) кг

Беллашувлардан сўнг МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Кумушхон Файзуллаева ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерациясини қўлга киритилган ушбу муваффақият билан қутлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар тоифасида бўлишига қарамай Кумушхон бундан 3 йил муқаддам Тошкентда ўтган ушбу мусобақада ғалаба қозонган эди. Бугун кечки дастурда медаллар учун даъвогар вакилларимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳамда Ҳожиакбар Олимов -81 кг вазн тоифаси чемпионлиги учун баҳс олиб боришади.

Text to speech