Ру En O'z
27 Май 2021 1705

Пара-дзюдочиларимиз Боку Гран-присини умумажмоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлашди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида пара-дзюдо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг дастлабки кунида 5 та медалга сазовор бўлган пара-дзюдочиларимиз иккинчи кун дастурида яна 4 та медални қўлга киритишди. Жумладан, эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Давурхон Кароматов ва +100 кг вазн тоифасида Ширин Шарипов олтин, -100 кг вазн тоифасида Сулаймон Алаев ҳамда Шариф Ҳалилов бронза медалларига эга чиқишди.

Гран-При якунларига кўра, Ўзбекистон пара-дзюдо терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан 38 та мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Дастлабки кунги баҳсларда аёллар ўртасида Лобар Хуррамова (-48 кг), Севинч Салаева (-52 кг) ва Парвина Самандарова (-57), эркаклар ўртасида Шерзод Намозов (-60 кг) ва Ўткир Ниғматов (-66 кг) кумуш медалга сазовор бўлишганди. -66 кг вазн тоифасида татамига кўтарилган вакилимиз Учқун Қуранбаев эса бронза билан тақдирланган.

Text to speech