Ру En O'z
26 Май 2021 1678

Йигитларимиз мағлубиятсиз одимлашмоқда

БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Ҳозирда мусобақанинг чорак финал беллашувлари ўтказиляпти.

Ортда қолган кун доирасида 8 нафар вакилимиз ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилиб, улардан 6 таси ишончли ғалабага эришди. Ҳозирда йигитларимиз мусобақани мағлубиятсиз давом эттиришмоқда. Қизларимиздан Турсуной Раҳимова ҳамда Райҳона Қодирова мусобақани ушбу нуқтага якунлашди.

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Ҳошим Жаффар (Ироқ) 5:0
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Уддин Муҳаммад Ҳуссан (Ҳиндистон) 4:1
-64 кг: Элнур Абдураимов – Муҳаммад Султон (Афғонистон) 5:0
-91 кг: Санжар Турсунов – Қодир Абдул (Афғонистон) 5:0
-48кг: Гуласал Султоналиева – Илангаратха Расмика (Шри-Ланка) 5:0
-51 кг: Турсуной Раҳимова – Назим Кузибай (Қозоғистон) 2:3
-57 кг: Ситора Турдибекова – Кешани Касхуриараччи (Шри-Ланка) 5:0
-60 кг: Райҳона Қодирова – Симранжит Батх (Ҳиндистон) 1:4

Бугун чорак финал доирасида яна 6 нафар вакилимиз жанг қилади. Регламентга кўра, бугун фақат эркаклар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади.

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Рамиш (Афғонистон)
-60 кг: Абдумалик Халаков – Абдураҳмон Ёқубов (Тожикистон)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Рустамбек Нурадин Ули (Қирғизистон)
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Бегжигит Омурбек Ули (Қирғизистон)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нассир Саид (Қатар)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Сиёвуш Зуҳуров (Тожикистон)

Text to speech