Ру En O'z
18 Сентябрь 2023 987

Замонавий бешкурашчиларимиз Ханчжоуга етиб боришди

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари доирасида замонавий бешкураш бўйича саралаш беллашувлари мусобақанинг очилиш маросимидан аввал старт олади. Аниқроғи, 20-24 сентябрь кунлари мазкур спорт турида қитъамизнинг энг кучли спортчилари баҳс олиб боришади. Бугун унда қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Ханчжоу шаҳрига етиб борди.

Осиё ўйинларида Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Алисе Фахрутдинова, шунингдек, Самира Абзалова, Садриддин Қобилжонов ва Дониёр Раҳимов юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Мазкур дастурда Париж-2024 Олимпиадасининг йўлланмалари ҳам ўйналиши унга бўлган қизиқишни янада оширади. Бугун жамоамиз Атлетлар шаҳарчасига жойлашди. Спортчиларимиз эртадан Ўйинлар олдидан сўнгги тайёргарлик жараёнига киришишади.

Text to speech