Ру En O'z
19 Май 2021 1879

Авазжон Каримовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Қудратиллаевич Каримов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Авазжон Каримов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2016 йилда эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон каратэ миллий федерациясида бошлаб, шу пайтгача Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари ва От спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати директори, Республика ОЗКда турли раҳбарлик лавозимларда ишлаган.

2020 йил 12 октябрда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари, 2021 йилнинг 9 апрелидан эса Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Авазжон Қудратуллаевич спортнинг қуйи бўғинидан то вазир ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Авазжон Қудратиллаевични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этиб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech