Ру En O'z
18 Май 2021 1722

Равшан Рўзиқуловни табриклаймиз!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Равшан Рўзиқулов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Равшан Рўзиқулов 1985 йил 18 май куни Тошкентда туғилган. Спортчилик фаолиятида Доха-2006 Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари совриндори бўлган ва жаҳон чемпионатларида ҳам бир неча бор юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. У кишининг мураббийлик фаолияти терма жамоамиз тарихида кескин бурилиш ясади деб бемалол айта оламиз. 2019 йилги жаҳон чемпионати орқали “классик” курашчиларимиз Токио-2020 Олимпиадасига 3 та йўлланма қўлга киритиш баробарида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этишди. Мана шундай юқори натижалар самараси ўлароқ Равшан Рўзиқулов 2019 йил “Миллий спoрт мукофоти” танловида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида ғолиб бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Равшан Рўзиқуловни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech