Ру En O'z
26 Июль 2023 572

Беш сет давом этган баҳсда волейболчиларимиз имкониятни бой беришди

Волейбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатида гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлагани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз плей-оффдаги илк учрашувни япониялик тенгқурларига қарши ўтказишди.

Муросасиз кечган баҳс беш сет давом этди. Афсуски, якуний бўлим 15:13 ҳисобида кунчиқар юрт вакиллари фойдасига ҳал бўлди. Энди юртдошларимиз кейинги учрашувни эртага Эронга қарши ўтказишади.

Text to speech