Ру En O'z
26 Июль 2023 601

Дзюдочиларимиз «Мастерс»га Тошкентда тайёрланишмоқда

Нидерландиядаги йиғин якунига етгач дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда яна машғулотларга киришди. Федерация базасида ташкил этилаётган йиғин июль ойининг охиригача давом этади.

Ушбу йиғин 4-6 август кунлари Венгрияда ўтадиган «Мастерс» турнирига сўнгги тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилади. Илиас Илиадис бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотлар давомида махсус техник ҳаракатлар ва комбинацияларга эътибор қаратмоқда. Терма жамоа 1 август куни Будапештга йўл олади.

Text to speech