Ру En O'z
25 Июль 2023 420

Бугун уч нафар қиличбозимиз медаллар учун курашади

Бугундан Милан мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида яккалик беллашувларидаги плей-офф босқичи баҳслари ўтказилади. Ушбу кун дастурида мусобақани бошлаб берган аёллар ўртасидаги шпага ҳамда эркаклар тоифасидаги сабля беллашувларида дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда иштирок этадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг 1/32 финал босқичидаги рақиблари билан танишинг:

Шаҳзода Эгамбердиева – Мара Наваррия (Италия)
Муса Аймуратов – Андрий Ягодка (Украина) 
Зуҳриддин Қодиров – Кенто Ёшида (Япония)

Text to speech