Ру En O'z
24 Июль 2023 688

Қозоғистон мағлуб этилди, навбат Японияга

Пойтахтимизда ўтаётган волейбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида гуруҳ босқичи баҳслари якунланди. «А» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги турда Қозоғистонга қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган учрашувда йигитларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олишди. Энди ҳамюртларимиз ярим финал йўлида япониялик волейболчиларга қарши майдонга чиқишади. Ушбу учрашув 26 июль куни соат 17:30 да “Юнусобод спорт мажмуаси”да бошланади.

Text to speech