Ру En O'z
23 Июль 2023 607

Дастлабки кун уч нафар қиличбозимиз саралашдан ўтди

Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бошлангани ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг илк кунида баҳс олиб борган Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили плей-офф босқичига йўл олди. Шпагачи қизларимиздан Шаҳзода Эгамбердиева, саблячи йигитларимиздан Муса Аймуратов ҳамда Зуҳриддин Қодиров саралашдан муваффақиятли ўта олишди.

Бугун аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида саралаш жангларини ўтказишади. Унда Умида Илясова, Файзулла Алимов, Жавоҳир Нурматов, Нодирбек Мўминов, Мейрхан Тимуров иштирок этишади.

Text to speech