Ру En O'z
22 Июль 2023 647

Ханчжоу-2022 объектлари: Гимнастика мухлисларининг эътибор марказида бўладиган “Huanglong Sports Centre Gymnasium” аренаси

XIX Осиё ўйинларига бағишланган ушбу лойиҳамизда бугун Сизларга гимнастика турлари бўйича баҳсларни қабул қилувчи “Huanglong Sports Centre Gymnasium” аренаси ҳақида маълумот берамиз.

Мажмуада 24-29 сентябрь кунлари спорт гимнастикаси, 2-3 октябрь кунлари трамполин ва 5-6 октябрь кунлари бадиий гимнастика бўйича баҳслар ўтказилади. Иншоот 6081 кишига мўлжалланган. Атлетлар шаҳарчаси билан орасидаги масофа эса 15,5 кмни ташкил этади.

Text to speech