Ру En O'z
22 Июль 2023 571

Бугун қиличбозлик бўйича ЖЧ старт олади

Бугун Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Мусобақада дунёнинг 158 мамлакатидан ташриф буюрган 1000 нафардан зиёд қиличбоз ғолиблик учун баҳс олиб боради. Иштирокчиларнинг кўплиги боис, дастлабки 3 кун барча йўналишларда саралаш баҳслари ўтказилади.

Бугунги дастурда аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида жанг олиб боришади. Биринчи кунда жанг қиладиган спортчиларимиз билан танишинг:

Аёллар: Малика Ҳакимова, Севара Раҳимова, Шаҳзода Эгамбердиева, Дилназ Муртазоева;

Эркаклар: Шерзод Мамутов, Зуҳриддин Қодиров, Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов.

Text to speech